Хорижий тадбиркорнинг пул маблағлари ундириб берилмоқда

мая 17 / 2019

alt

Латвия давлатининг “ARENA TRANSPORT” масъуляти чекланган жамияти халқаро юк ташиш хизматини кўрсатиш билан шуғулланиб келади. Ушбу жамият жарқўрғон туманида фаолият юритиб келаётган “CHINNI OY SERVIS” МЧЖ билан ўзаро шартнома тузиб, 6400 АҚШ доллари миқдорида хизмат кўрсатган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ кўрсатилган хизматлари учун 2018 йил 15 февралда 1000 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилган. “CHINNI OY SERVIS” МЧЖнинг шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаслик оқибатида 5400 АҚШ доллари миқдорида чет эллик тадбиркордан қарздор бўлиб қолган. 
 
Мазкур холат Денов туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, “ARENA TRANSPORT” МЧЖ фойдасига “CHINNI OY SERVIS” МЧЖ дан 5.400 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 1.280 АҚШ доллари миқдорида пеня ҳамда олдиндан тўланган 1.047.818 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган. Ҳамда ижро ҳужжати 2018 йил 10 декабрда Мажбурий ижро бюросининг Жарқўрғон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан мазкур ижро ишини юритиш тўғрисида қўзғатиш қарори қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга маълумот учун юборилган.
 
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 55 миллион сўм ундирилди ҳамда ушбу пуллар конвертация қилиниб яъни 6.040 АҚШ доллари ундирувчининг Латвиядаги ҳисоб рақамига 14.05.2019 йилда ўтказиб берилди.
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *