Хоразмда уйлари бузилишидан норози аҳоли намойишга чиқди

июл 27 / 2019

alt

Кеча Урганч тумани Чондирқиёт қишлоғида одамлар соат тахминан 21:00да Урганч – Хонқа йўлининг қатнов қисмини тўсишгани ва шу сабаб бир неча соат давомида катта қатнов йўлидан автомобиллар ҳаракати тўхтаб қолган.
 
Бунга Урганч шаҳридаги “Ашхобод” маҳалласида яшовчи аҳолига Чондирқиёт қишлоғидан ер ўрни ажратиб берилган бўлсада, хонадон эгаларининг баъзиларига компенсация пули тўланмагани сабаб бўлган.
 
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматидан маълум қилинишича, бундан хабар топган вилоят ҳокими Фарход Эрманов воқеа жойига зудлик билан етиб бориб норози аҳоли билан мулоқотга киришди. Аҳолини тинчлантириб, 27 июль куни эрталаб соат 8:00да шу жойнинг ўзида ишчи гуруҳини тузиб, аҳоли вакиллари билан музокара ўтказиб, муаммоларнинг ечимини топишга ваъда берганидан сўнг одамлар тинчланиб,тарқала бошлади.
 
Бугун эрталабдан вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ ахолига билан учрашиш мақсадида ташриф буюришди. Хозирда вилоят ҳокими ҳар бир хонадон эгаси билан шахсан ўзи учрашиб уларнинг талаб ва истакларини эшитиб шу юзадан амалий чора кўрмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар ва хомиладор аёлларга қўшимча шароит ҳамда ер ажратиб бермоқда.
 
Бундан ташқари аҳолига текинга қум етказиб берилмоқда ва қурилиш молларини бозор нархидан хам 10 фоиз чегирма билан етказиб беришни шахсан ўз назоратига олди. 
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *