Хоразмда ҳам уч эгизак дунёга келди

апр 04 / 2019

alt

Қўшкўпир туманидаги Ғазовот қишлоғидаги “Шеробод” маҳалласида яшовчи Азизбобо Умаров ва Дилбаржон Рўзметовалар хонадонида уч эгизак дунёга келган. Бу ҳақда “Телеграм”даги Zed News канали хабар қилди.

Чақалоқларга Шавкатжон, Мирзиё, Миромон деб исм қўйилган. Қўшкўпир туман ҳокими чақалоқларга учта коляска совға қилган.

Аввалроқ, Шофиркон туманида уч чақалоқ дунёга келгани, уларга Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилган ҳақидаги хабар қилган эдик. 

Ушбу эгизакларнинг онасига “Фарзанднома” китоби совға қилинган эди. Бухорога Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг, ушбу оилага Cobalt автомобили топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республикамизнинг турли ҳудудларида туғилган ва давлат раҳбарининг исм-шарифи билан номланаётган 3 эгизакларнинг оталарига Cobalt ҳамда Spark автомобиллари совға қилинганди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *