Хитойнинг China.org.cn ахборот портали Ўзбекистон ва Хитой архелог олимларининг қўшма тадқиқотларига бағишланган мақола эълон қилди

окт 11 / 2016

Мақолада қайд этилишича, археологлар Ўрта Осиёнинг кўҳна цивилизацияси сир-асрорларини кашф этиш, хусусан, Кушон хонлигининг пайдо бўлиши тарихи билан боғлиқ масалаларни тадқиқ этиш устида иш олиб боришмоқда.

alt

«Бу кўҳна давлатга Шарқдан келган юечжи халқлари томонидан асос солинган, деб ҳисобланади. Юечжи халқларининг Ўрта Осиёда жойлашуви - муҳим тарихий воқеа. Бу Шарқ ва Ғарб ўртасидаги алмашувларнинг фаоллашувига катта таъсир кўрсатган», деб ёзади China.org.cn.

Мақола муаллифларининг таъкидлашларича, юечжи халқларининг маданий ёдгорликлари узоқ йиллар давомида кам ўрганилганлигича қолиб кетган. 2000 йилдан бошлаб археологлар Гансу провинцияси ва Синтсзян-Уйғур автоном туманида қўшма қазилма ишларини олиб боришди.

«Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, даставвал юечжи қабилалари илгари тахмин қилинган Хеси йўлагининг ғарбий қисмида эмас, балки тоғли Тяньшан ҳудудида жойлашган. Янги кашфиётни тасдиқлаш мақсадида ХХР Шимолий-Ғарбий университети мутахассислари 2009 йили Ўрта Осиё мамлакатларида тадқиқот ишларини бошлашди. 2013 йилнинг декабрида Самарқандда ХХР Шимолий-Ғарбий университети ва Ўзбекистон Фанлар академиясининг Археология институти ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди», дейилади мақолада.

Шунингдек, мазкур мақолада тадқиқот ишларини олиб бориш давомида хитой ва ўзбек олимлари Ўзбекистон жанубида кўҳна қабристон ва қишлоқни топишгани маълум қилинган. Улар Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бўлишиб, кўчманчи маданияти ёдгорликлари жойлашувини ҳар томонлама ўрганишган.

«Ўтган йили археологлар Самарқанднинг чекка ҳудудида эрамиздан олдинги II - I асрларга оид бўлган олтита қабристон ва иккита қишлоқни топишга муваффақ бўлдилар. Бундан ташқари, улар томонидан кашф этган қўшни Кушон империяси мамлакатининг кангюй зодагонлари мақабараси қамрови жиҳатидан Ўзбекистонда топилган осори-атиқаларнинг энг йириги бўлди», деб хабар беради портал.

Манба: "Жаҳон" АА


UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    12 октябр 2016, 13:10

    «Ўтган йили археологлар Самарқанднинг чекка ҳудудида эрамиздан олдинги ИИ - И асрларга оид бўлган олтита қабристон ва иккита қишлоқни топишга муваффақ бўлдилар», - дегани нечанчи асрларни тушуниш мумкин.....

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *