"Ўзтрансгаз" раиси ишдан бўшатилди

ноя 23 / 2018

Шарифжон Турсунов "Ўзтрансгаз" акционерлик жамияти раиси лавозимидан бўшатилди, деб хабар қилади Турон24 АЖ матбуот котибига таяниб.

Хабарда Турсуновнинг ишдан бўшатилиши сабабига аниқлик киритилмаган. 

У "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти бошқаруви раислигига жорий йилнинг июлида тайинланган эди. Бунгача мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *