"Ўзбекнефтегаз"нинг логотип танловида автомобиль ютган ижодкор яна бир ташкилот танловида ғолиб бўлди

дек 20 / 2018

Автоматический альтернативный текст отсутствует.

"Yoshlar - Kelajagimiz" жамғармаси август ойида ташкилот логотипи учун танлов эълон қилганди. Ушбу танловда Баҳром Канолов ғолиб бўлди ва 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда у ўзининг фейсбук саҳифасида хабар қилди.

"Ўтган йили декабрь ойида "Ўзбекнефтегаз" томонидан ўтказилган логотиплар танловида иштирок этиб, автомобиль соҳиби бўлган эдим. Бу йил ҳам декабрь ойида "Yoshlar - Kelajagimiz" жамғармаси ўтказган логотип танловида каминанинг тақдим этган логотип ишланмамни жамғарманинг юзи бўлишига лойиқ кўришибди. 
Бундан жуда фахрланаман ва хурсандман!" – деб ёзади Калонов.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *