Ўзбекистоннинг биринчи алоқа вазири вафот этди

мая 16 / 2019

Бугун, 16 май меҳнат фахрийси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқачи Комилжон Раҳимов вафот этди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
 
Комилжон Раҳимов  1985 - 1995 йиллар давомида Ўзбекистон Алоқа вазири лавозимида, 1995 —1998 йиллар давомида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари сифатида меҳнат қилган. Комилжон Раҳимовнинг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, юртимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган.
 
Марҳумнинг жаноза намози бугун соат 17:00 да Урганч шаҳридаги уйида бўлади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *