Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида зилзила сезилди

окт 19 / 2018

 

– Эпицентр Тожикистон ҳудудида Тошкентдан 355 км масофада, 31 км чуқурликда жойлашган. Магнитудаси – 5,1 га тенг 

– Зизила кучи Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термизда 2 баллни ташкил этди 
 
 
 
19 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:25 да Тожикистон ҳудудида юз берган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, эпицентрда магнитуда 5,1 ни ташкил этган. Зилзила ўчоғи Ўзбекистон пойтахтидан 355 километр масофада 31 километр чуқурликда жойлашган.
 
Зилзила Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз шаҳарларида қайд этилиб, 2 баллга тенг бўлган. 
 
Бошқа ҳудудларда ерости силкинишлари сезилмаган.
 
Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *