Ўзбекистонлик 5 ёшли болакай Москвадаги олимпиадада биринчи ўринни эгаллади

фев 07 / 2019

alt

Москвада UCMAS Ақлий арифметика бўйича болалар маркази томонидан ташкиллаштирилган IV Бутунроссия ментал арифметика мусобақаси бўлиб ўтди. 

Чемпионатда 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар саккиз дақиқада турли мураккаблик даражасидаги 200 дан ортиқ арифметик мисолларни ечишлари, товуш чиқарган ҳолда визуал ва flash (экранда тез пайдо бўлувчи мисоллар) ёрдамида ҳисоблашлари керак эди.

«Дунё» АА хабар беришича, унда ўзбекистонлик 5 ёшли Муҳаммадюсуф Анваров Beginner йўналишида биринчи ўринни эгаллаб, олтин медаль ва кубокни қўлга киритди.

alt

Муҳаммадюсуф ҳали боғчага боради. Икки йилдан буён менталь арифметика билан шуғулланади. 2018 йилнинг май ойида  ҳам Москвада ташкил этилган чемпионатда иштирок этиб, олтин медаль билан тақдирланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *