Ўзбекистонда ёшлар мавзусини ёритадиган журналист ва блогерлар учун мини-грантлар танлови эълон қилинди

мар 05 / 2019

alt

«Ёшлар медиа маркази» ННТ журналист ва блогерлар учун мини-грантлар танловини эълон қилди.

Мини-грантлар бугунги ўзбек ёшлари ҳаётига оид таҳлилий-танқидий, ижтимоий сўров ёки статистик кўрсаткичларга асосланган, холис хулоса, ҳаққоний баҳо, амалий таклиф ва мулоҳазаларни ўз ичига олган, «тош босувчи» материаллар учун ажратилади.

Мини-грант олиш учун муаллиф қуйидагиларни тақдим этиши керак (битта Word файлга жамлаб юбориш зарур) :

мавзу (материалдан ўрин оладиган асосий маълумотлар);

ҳудуд (агар хизмат сафарига чиқиш зарурати бўлмаса, шартмас);

мини-грант суммаси;

контакт маълумотлари.

Мини-грант суммаси 500 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача. Материал муҳимлиги, қамров ҳудуди кенглигига қараб сумма миқдори кўпайиши мумкин.

Танловга келиб тушган энг маъқул таклифлардан ҳар ойда 10 таси саралаб олинади ва уларга мини-грант ажратилади.

Боғланиш учун Telegram рақам: +99899 8981845.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *