Ўзбекистонда «Шараф лентаси»ни тарқатиш акцияси бошланди

апр 26 / 2019

Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан Иккинчи жаҳон урушида матонат кўрсатган ҳамюртларимизга эҳтиром рамзи сифатида "Шараф лентаси"ни улашиш акцияси бошланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилади.
 
Дастлабки лента тарқатиш маросими Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биноси ёнида бошланиб, пойтахт бўйлаб давом этмоқда.
 
Мазкур лентани тарқатиш акцияси бугундан бутун мамлакатда ўтказилади.
 
Акция давомида иштирокчилар “Шараф лентаси” акс этган фотосуратларини #ШарафЛентаси, #РиббонҲонор, #ЛентаСлавы ҳештеглари остида ижтимоий тармоқларда жойлаб боришади.
 
Эслатиб ўтамиз, Бош вазир Абдулла Арипов 24 апрель куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида Хотира ва қадрлаш куни арафасида Георгий лентаси оммалашишини танқид қилганди. У Ўзбекистон байроғи акс этган челленж уюштириш, унга таниқли эстрада хонандалари, спортчилар, сўз усталари ва зиёлиларни жалб этиш, умуман ташвиқот воситаларидан тўла фойдаланиш топшириғини берган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *