Ўзбекистонда сўнгги йилларда сил касалликлари оқибатида вафот этиш ҳолатлари 3,5 баробарга камайтирилди

дек 11 / 2015

alt

Ушбу анжуман “2014-2015 йилларда ЖССТ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги икки йиллик ҳамкорлик битими” доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари ва мутахассислари, маҳаллий ва халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, ЖССТ Европа бюроси, USAID, MSF, Project Норе уюшмалари, “Фармацевтика маҳсулотлари ва хизматлар сифатини яхшилаш тизимлари” (SIAPS), Гаутинг шаҳар супранационал референс-лаборатория (Германия) вакиллари, шунингдек, республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган мутахассислар иштирок этмоқда.

Таъкидланганидек, “Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 5 мартда қабул қилинган Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг “2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллиги билан касалланишни камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги 2011 йил 5 мартдаги қарори, сил касалликлари ташхиси ва уни даволаш бўйича ЖССТнинг тавсияларини амалга ошириш ва сил касалликларига қарши курашиш бўйича тадбирларнинг кенг миқёсда ўтказилиши республикада сил касалликларининг асосий кўрсаткичларининг барқарорлашишига, яъни сўнгги йилларда касалланиш кўрсаткичларининг икки бараварга, сил касалликлари оқибатида вафот этиш ҳолатларининг 3,5 баробарга камайтирди.

Анжуман давомида мамлакатимиз олимлари ва хорижлик мутахассислар томонидан Ўзбекистонда сил касалликлари билан касалланиш ҳолати, бутун дунё ва Ўзбекистонда сил касалликларига қарши курашишда USAIDнинг техник кўмаги, Глобал фонднинг 2015 йилда “Сил касалликлари компоненти” лойиҳаси якунлари ва 2016-2017 йилларга мўлжалланган истиқбол режалар, Ўзбекистон Республикасида сил касалликларига қарши дори воситалари бошқарув тизимининг ҳолат таҳлили натижалари каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Анжуман ўз ишини 11 декабр куни Wyndham International Hotel меҳмонхонасида давом эттиради.

UzMedInfo маркази Aхборот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *