Ўзбекистонда онкологик дори воситалари ишлаб чиқарилади

июл 26 / 2018

alt

Ўзбекистонда онкологик дори воситалари  ва гемодиализ учун  буюмлар ишлаб чиқарилади. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов билан “Белфармпром” холдинг компанияси бош директори Валерий Шевчук ва Беларусь Республикасининг нуфузли фармацевт мутахассислари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда шундай келишувга эришилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилади.

Маъулмотларга қараганда, Ўзбекистонда ҳам 100 мингдан ортиқ  бемор онкологик касалликлар бўйича ҳисобда туради.

“Белфармпром” жаҳон фармацевтика саноатида етакчи ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб, бугунги кунда мазкур холдинг компания таркибидаги корхоналар ўз маҳсулотини дунёнинг ўттиздан зиёд давлатига экспорт қилмоқда. Эндиликда мазкур компания билан ҳамкорликда юртимизда  онкологияда қўлланиладиган замонавий тиббий препаратлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона ташкил этишга келишилди. Ўзаро мулоқотларда беларуслик мутахассислар мамлакатимиз қимматли табиий хомашё базасига бойлиги ҳамда тармоқлараро саноат кооперацияси яхши йўлга қўйилгани хорижий инвесторлар учун жуда катта қулайлик яратишини таъкидладилар. 

Яна бир муҳим лойиҳа –  гемодиализ буюмлари ва сарфлаш материаллари ишлаб чиқариш борасидаги келишув бўлди. Гемодиализ – буйрак вазифасини бажарувчи даво муолажаси бўлиб, буйрак ҳасталигига чалинган беморлар  ҳаётини асрашда бу усул муҳим рол ўйнайди. Бугунги кунда мамлакатимизда бу хизмат йўлга қўйилган ва замон талабидан келиб чиқиб такомиллаштириляпти. 

Учрашувда шунингдек, тиббиёт олий ўқув юртлари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини  янги босқичга кўтаришга қаратилган икки томонлама шартномалар имзоланишига ҳам келишиб олинди.

Делегация аъзолари  “Азия Трейд” фармацевтика корхонаси ва  “Зомин-фарм” эркин иқтисодий зоналарига  ташриф буюриб, юртимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш борасидаги амалий ишлар билан бевосита танишади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг



 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *