Ўзбекистонда илк бор Аёллар университети очилади

апр 23 / 2019

alt

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг мамлакатимизга ташрифи доирасидаги учрашувларда Тошкентда Корея Халқаро Кюнгин Аёллар университети филиалини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилган. Бу ҳақида “Ўзтўқимачиликсаноат” ассоциацияси ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур олийгоҳни ташкил этиш тўғрисидаги меморандум жорий йилнинг 20 апрел куни Кореядаги Кюнгин аёллар университети, Ўзбекистон Олий ва ўрта махус таълим вазирлиги ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” ассоциацияси томонидан имзоланган. 

ОТМнинг юртимиздаги филиалига "Тошкент шаҳридаги халқаро Кюнгин Университети" номи берилади. 
Мазкур таълим муассаси енгил саноат, дизайн, мода, авиация ва туризм каби йўналишларда халқаро стандартлар асосида кадрлар тайёрлайди. 

Маълумот учун: Kyung-in Woman’s University – 1990 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг кампуси Инчхон шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда мазкур таълим муассасида 2000дан ортиқ талаба таълим олади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *