Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади

фев 05 / 2019

alt

GM Uzbekistan корхонаси Captiva ўрнини босиши лозим бўлган автомобилларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат“ АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров 5 февраль куни ташкил қилинган “Ўзбекистон автомобиль саноати: кечаги кун ва келажак истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани вақтида маълум қилди, деб хабар берди “Халқ сўзи”.

Маълумотларга кўра, янги турдаги автомобиллар 2019 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб ишлаб чиқарилиши мумкин.

Ҳозирча айнан қайси турдаги моделлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши бўйича маълумот берилмади. Ҳозирча унинг кроссовер йўл танламас типда бўлиши аниқ.

Маълумот учун олдинроқ, хориж сайтларида Chevrolet Equinox модели Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳозиргача бу маълумот тасдиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ GM Uzbekistan ўз номини ўзгартираётгани хабар қилинганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *