Ўзбекистонда 2019 йилда 279 минг нафар ўқувчи 11-синфни тамомлади

мая 25 / 2019

Бугун, 25 май куни мамлакатимиздаги барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2018-2019 ўқув йили якунланиши муносабати “Менинг мактабим – менинг уйим” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар Халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланган тавсиялар асосида эрталаб соат 8:00 – 9:00 оралиғида бўлиб ўтди.
 
Мазкур тадбирларда 893 минг нафардан ортиқ 1- ва 11-синф ўқувчилари, 986 мингга яқин ота-оналар, ўқувчиларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 27 мингдан ортиқ хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари, 23 мингга яқин кузатув кенгаши аъзолари, 28 мингдан ортиқ мактабнинг собиқ битирувчилари ва 19 мингга яқин маҳаллий ҳокимият ҳамда бошқа ташкилот вакиллари иштирок этишди.
 
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматидан маълум қилинишича, 9691 та умумий ўрта таълим муассасаларда 2018-2019 ўқув йилида 5 821 861 нафар 1-11-синф ўқувчилар таълим-тарбия олишди. Бу йил 11 йиллик таълим тизимига қайта ўтилганидан кейин 279 минг нафар илк битирувчи мактабни тамомлади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *