Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимлик сотиш таъқиқланади

ноя 08 / 2018

– 18 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 15  бараваригача миқдорда жарима солинади

alt

Депутатлар ўсмирларга энергетик ичимлик сотган шахсларни жарима тариқасида жазолашни таклиф қилишмоқда. Ушбу масала Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Парламент қуйи палатасидаги фракцияси йиғилишида Қонунчилик палатаси мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилаётган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокамасида кўриб чиқилди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати ахборот берди.

“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 15  бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 


 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *