Ўзбекистонда 16 ноябрдан электр энергияси ва табиий газ нархи ошади

ноя 02 / 2018

– 1 кВт/соат электроэнергияси маиший истеъмолчилар учун 228,6 сўмдан 331 сўмга ошади

– Газнинг базавий нормаси якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м

alt

"Ўзбекенерго" АЖ 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб электр энергияси нархлари ошганлигини маълум қилди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида хабар берилган.

Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

"Ўзбекэнерго" АЖ хабарига кўра, 1 кВт/соат электроэнергияси маиший истеъмолчилар учун 228,6 сўмдан 331 сўмга ошади. Ўсиш даражаси 44,79%.

Шу билан бирга 2019 йилнинг 1 июнидан 1 кВт/соат электр энергия 370 сўмни ташкил этади.

Турар-жой бинолари ва ётоқхоналарда яшовчи уй-жой, белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган маиший истеъмолчилар 1 кВт/соат электр энергияси учун 2018 йил 16 ноябрдан ўрнатилган тартибда - 125 сўмдан, 2019 йилнинг 1 июнидан - 140 сўмдан тўловни амалга оширадилар.

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эксперимент тариқасида қуйидагилар жорий этилади:

– аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт.соат;

Аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси:

– иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м;

– бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб.м.

Аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда:

– базавий норма доирасида – белгиланган тариф бўйича;

– базавий нормадан ортган қисми учун – белгиланган тарифга 1,2 баравар оширилган коэффициент қўлланилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *