Ўзбекистон илк бор Танк биатлони халқаро мусобақасида иштирок этади

апр 21 / 2019

alt

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари биринчи марта 2019 йилда Халқаро армия ўйинлари (АрМИ-2019) доирасида ўтказиладиган энг нуфузли мусобақа – “Танк биатлони”да иштирок этади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

alt

Эслатиб ўтамиз, бешинчи марта ўтказилаётган Халқаро армия ўйинлари Россия, Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Мўғилистон ҳамда биринчи бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Ўзбекистон ўз ҳудудида АрМИ-2019нинг Ҳарбий-тиббий эстафета йўналиши бўйича мусобақаларга мезбонлик қилади. Ташкилотчилар томонидан мазкур нуфузли мусобақаларда 6 минг нафардан зиёд иштирокчилар бўлиши кутилмоқда. Халқаро армия ўйинлари шу йилнинг 3-17 август кунлари ўтказилади.

alt

Жорий йилнинг февраль-март ойларида “Чирчиқ” полигонида ўтказилган саралаш босқичида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўртасида энг юқори кўрсаткичларни қайд этган 4 та танк экипажи (танк командири, мўлжалга олувчи-оператор, механик ҳайдовчи) танлаб олинди. Ҳозирги вақтда улар Марказий ҳарбий округининг “Фориш” полигонида якка тартибда пойга ва эстафета турлари бўйича Т-72 танкларида интенсив амалий тайёргарликдан ўташяпти.

alt

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *