Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик оламдан ўтди

мая 16 / 2019

alt

Бугун, 16 май куни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик 72 ёшида оламдан ўтди.

Хабарларга кўра, ёзувчи шифохонада бўлган, ошқозон касаллиги билан боғлиқ оғир жарроҳлик амалиётидан сўнг ўзига келмаган.

Тоҳир Малик 1946 йил 27 декабрда Тошкентда туғилган. «Ленин учқуни», «Гулистон», «Шарқ юлдузи», «Ёшлик» таҳририятларида фаолият юритган. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси котиби бўлиб хизмат қилган.

Ёзувчининг биринчи йирик асари — «Ҳикмат афандининг ўлими». Энг машҳурлари — «Шайтанат», «Алвидо, болалик», «Сўнгги ўқ».

Ёзувчининг Аср намозидан кейин жанозаси ўқилиб, "Чиғатой" қабристонига дафн этилади.

UZ24 жамоаси ёзувчининг оиласига ҳамдардлик билдиради.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *