"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" шиори остида реклама баннерлари жойлаштирилмоқда

окт 15 / 2018

– Реклама баннерларини жойлаштириш ишлари Андижон вилоятида бошланди

– Республика бўйлаб 300 га яқин реклама баннерлари ўрнатилиши режалаштирилган

alt

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда сайёҳлик маданиятини шакиллантириш мақсадида республика бўйлаб тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

alt

“Хусусан, мамлакатимизда туризм мавсуми паст бўлган даври олдидан Қўмита ҳамда ҳамкор ташкилот билан биргаликда фуқароларни республика бўйлаб саёҳатга чорловчи реклама баннерларини жойларда ўрнатиш ишлари бошланди”, дейилади хабарда.

alt

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остидаги реклама баннерларини жойлаштириш ишлари Андижон вилоятида бошлаб юборилган бўлиб, яқин кунларда республика ҳудудлари бўйлаб марказий кўчалар ҳамда аҳоли гавжум жойларда 300 га яқин реклама баннерлари ўрнатилиши режалаштирилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *