«Ўзбекистон ҳаво йўллари» навбатдаги Boeing 787-8 йўловчи авиалайнерини қабул қилди

апр 14 / 2019


alt
2019 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Миллий авиакомпанияcи флотига тўртинчи Boeing 787-8 Dreamliner  самолёти келтирилган.

Авиалайнер рақобатбардошлик ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида МАК авиапаркини замонавий авиация техникалари билан янгилаш ва кенгайтириш мақсадидаги инвестицион лойиҳа доирасида сотиб олинган.
alt

Ушбу янги самолёт аввалги учта Boeing 787-8 Dreamliner каби ишлаб чиқарувчи заводидан келтирилиб, унда ёнилғи сарфлаш самарадорлигини ошириш, шовқин даражасини пасайтириш ва атмосферага CО2 газининг ажраб чиқишини камайтириш имконини берувчи GE Аviation компаниясининг GEnх-1B двигателлари ўрнатилган. Авиалайнер бизнесда – 24та, эконом классда – 222та ва жами 246та йўловчини ташишга мўлжалланган.

alt

Унда шунингдек шинам самолёт саҳни, қулай ва кенг ўриндиқлар, янги пол қопламлари, ёритиш ва товуш изоляцияси, индивидуал кўнгилочар дастурли HD сенсор мониторлари ўрнатилган бўлиб,  “Ўзбекистон ҳаво йўллари” йўловчиларининг ўзларини яхши ҳис қилишлари учун барча шароитлар яратилган.

alt

alt

alt

Boeing 787-8 самолётининг яна бир қулай жиҳати шундаки, у МАК томонидан эксплуатация қилинаётган бошқа учта Dreamlinerдан интернетга кириш ускуналари мавжудлиги билан фарқланади.

alt

МАК Ахборот хизматининг маълум қилишича, Boeing 787-8 Dreamlinerнинг Марказий Осиёдаги биринчи буюртмачиси бўлган Ўзбекистон миллий авиакомпанияси уларнинг тижорий эксплуатациясини 2016 йилда бошлаган.

alt

Шунингдек, МАКнинг 2020 йилга мўлжалланган ривожланиш режаларига мувофиқ, авиапарк ушбу русумдаги олтита самолёт билан тўлдирилади ва МДҲда бундай самолётларнинг етакчи эксплуатантига айланади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг


 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *