"Ўзбекистон ҳаво йўллари" яқин вақт ичида улкан қарз тўлаши керак

фев 18 / 2019

alt

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиапарк ва инфратузилмани янгилаш учун улкан қарзлар олган ва улани яқинда тўлаши керак бўлади деб хабар қилмоқда Sputnik.

Миллий авиакомпания яқин вақт ичида улкан қарздорлик кризисига дуч келади ва ушбу муаммо “тезлик билан ҳал қилиниши керак”,- дейилган душанба куни эълон қилган IFC ҳисоботида.

IFC мутахассислари фикрига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” сармоялардан тўғри фойдаланган ҳолда ўсиб бораётган ва рақобатли бозорда мустаҳкам ўрнашиб олиши мумкин эди. Шу ўринда молия ташкилоти давлатга тегишли бўлган лекин муваффақиятли фаолият юритаётган Emirates Airlines ва Singapore Airlines компанияларини мисол қилиб кўрсатди.

Ҳисоботда айтилишига кўра, Ўзбекистонда авиакомпания, аэропортлар ва диспетчерлик хизматларни бир-биридан ажратиш ҳамда соҳа бошқарувчисини мустақил белгилаш – энг муҳим ислоҳотга айланиши керак.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2018 йилнинг молиявий натижаларини эълон қилгани йўқ. “Айни дамда соҳада муҳим таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда” деди компания вакили РИА Новости мухбирининг саволига жавобан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳаво йўллари 2021 йилга келиб фойдаланилаётган Boeing 787-8 Dreamliner самолётларининг сонини 3тадан 6тагача оширишни режалаштираётганини хабар қилган эди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳаво йўллари авиапаркида 30та ғарб мамлакатларида ишлаб чиқарилган самолётлар мавжуд. Парвозлар Европа, Америка, Яқин Шарқ, Осиё ва МДҲнинг 40та шаҳарларига амалга оширилади.

2021 йилга келиб авиакомпания йўловчилар оқимини 3,3 миллионга оширишни режалаштирган. 2018 йилда йўловчилар сони 3 миллион киши бўлгани хабар қилинган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *