Ўзбекистон аҳолиси 2019 йилда қанчага ўсди?

апр 22 / 2019

alt

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 апрел ҳолатига 33 млн 375,8 минг кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 120,3 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсди. Бу рақамлар Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботида қайд этилган.

alt

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16 млн 865,1 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16 млн 510,7 минг кишини (49,5 %) ташкил этди.

2019 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 159,5 мингта бола тирик туғилганлиги қайд этилган.  Улардан 82,3 минг нафари ўғил болалар, 77,2 минг нафари эса қиз болаларни ташкил этади. Шунингдек, мамлакатда 37,1 мингта вафот этганлар қайд этилган.

Таъкидланишича, ФҲДЁ бўлимларида 53,7 мингта никоҳ ва 8 мингта ажралишлар рўйхатга олинган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *