Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Лондонга учиб кетди

окт 01 / 2018

– Имон 28 сентябрь куни Тошкент ­– Лондон йўналишида учган HY201 рейсининг талонини саҳифасига жойлаштирган

– Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов ҳозирда Лондонда истиқомат қилади

alt

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Лондонга учиб кетди. Бу ҳақда у Instagram‘даги саҳифаси орқали хабар қолдирган.

Имон 28 сентябрь куни Тошкент ­– Лондон йўналишида учган HY201 рейсининг талонини саҳифасига жойлаштирган.

Имон Каримова жамоатчилик олдида 2017 йилнинг 31 август куни Тошкентда бобоси Ислом Каримовнинг ҳайкали очилишида кўринганди.

Ҳайкал очилишига холаси Лола Каримова-Тиллаева билан бирга ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйган.

Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан бир қанча жиноятларда айбдор деб топилган. У 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Яна бир жиноят иши бўйича тергов иши давом этмоқда. Гулнора Каримова ўзига нисбатан қўйилган барча айбловларни рад этган. Сўнгги маълумотларда Гулнора Каримова Тошкентдан 3 соат узоқликдаги қамоқхонада сақланаётганлиги келтирилган.

Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов ҳозирда Лондонда истиқомат қилади.

Лола Каримова-Тиллаева эса 2017 йилнинг октябрь ойидан Ўзбекистондан АҚШга кўчиб ўтган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *