Гулнора Каримовага босим ўтказилаётгани йўқ — Бош прокуратура

фев 14 / 2019

alt

Биринчи Президентнинг набираси Ислом Каримов Instagram'даги саҳифасида Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади
 
«Тушунарсиз сабабларга кўра, онамга инсонга хос бўлмаган босим ўтказиляпти ва унинг олдига шифокорлар қўйилмаяпти.
 
Болалигимиздан бизга маълум киши сифатида, ўзини бобомнинг шогирди, дея эътироф этган Ўзбекистон Президентидан илтимос қиламан: «Бизга эътибор қилинг ва синглим ҳамда бизни тингланг! Синглим онам билан бирга бўлишига тўғри келди ва унинг юрак саломатлиги яхши эмас, шу ҳолатда ҳам шифокорлар унинг олдига қўйилмаяпти. Мен онам ва синглимнинг соғлиғидан хавотирдаман»,  – дейди кичик Каримов. 
 
Бош прокуратура матбуот котиби Гулнора Каримовага нисбатан босим бўлаётганини рад этди.  Унинг таъкидлашича, шифокор кўригидан ўтишига ҳам ҳеч қандай тўсиқ йўқ. 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *