GM UZBEKISTAN MALIBU ВА TRACKER АВТОМОБИЛЛАРИГА ЧЕГИРМА ТАҚДИМ ЭТМОҚДА

мар 18 / 2019

alt

GM Uzbekistan акциядорлик жамияти Malibu ва Tracker автомобилларини харид қилиш истагида бўлган мижозларга 3% байрам чегирмасини эълон қилади.

Акция жорий йилнинг 19 мартидан эътиборан компаниянинг расмий дилерларидан 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширган ҳолда ушбу автомобилларни харид қилиш истагида бўлган мижозларга тақдим этилади. Акция жорий йилнинг 31 мартига қадар амал қилади.

Бундан ташқари бугунги кунда компания фоизсиз муддатли тўловга ҳам ушбу моделдаги автомобилларни харид қилишни таклиф қилмоқда. Унга кўра, харидор 215 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu Turbo, 190 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu, ҳамда 128 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Chevrolet Tracker харид қилиб, автомобилнинг қолган суммасини 2 йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш имконига эга бўлади.

Автомобилни муддатли тўловга харид қилган мижозларга 3 фоизли чегирма амал қилмайди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *