Германияда автомобиль одамлар устига бостириб борди, жабрланганлар бор

дек 20 / 2018

alt

Германиянинг Реклингхаузен шаҳридаги автобус бекатига номаълум шахс автомобиль билан одамлар устига бостириб борди. Бунинг натижасида тўққиз киши жабрланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Жабрланганларнинг олти нафари касалхонага ётқизилди. Ҳужум уюштирган автомобиль ҳайдовчиси ҳам шифохонага юборилди.

Шаҳар полицияси ҳодисада террорчилик аломати борлигини истисно қилмади. Аммо ҳодиса сабаблари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот бера олмасликларини айтди.

Воқеа жойида экспертлар ва йўл полицияси ходимлари ишламоқда.

“Ҳайдовчининг шахси аниқланганича йўқ, у тиббий ёрдам олмоқда ва айни пайтда терговчилар билан гаплаша олмайди”, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *