ФВВ: Самарқандда 3 киши газдан заҳарланиб вафот этди

дек 29 / 2018

alt

28 декабрь куни Самарқанд вилояти Ургут тумани Бойбўл МФЙ ҳудудида ис газидан заҳарланиш натижасида 3 нафар фуқаро вафот этган. Ушбу бахтсиз ҳодиса ностандарт газ баллони ва иситиш мосламаси (горелкаси)дан фойдаланиш оқибатида юзага келган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, қўлбола иситиш мосламасининг дудбурони ҳамда ётоқхонада ҳаво алмашиш тизими ўрнатилган тартибда бўлмаганлиги сабабли, суюлтирилган газни ёниши натижасида ҳосил бўлган ис гази хона ичида тўпланган ва фуқаролар ўлимига сабаб бўлган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *