Фото: Тошкент ер усти метроси учун вагонлар орасида ўтиш имкони мавжуд янги поездлар сотиб олинди

июл 09 / 2019

Как будут выглядеть новые поезда ташкентского метро

Ўзбекистон темир йўллари АЖ ҳамда Россиянинг “Метровагонмаш” АЖ ушбу йилнинг апрел ойида имзолаган шартномага мувофиқ, Тошкент метрополитени янги қурилаётган ер-усти йўллари учун янги авлод метро вагонлари етказиб беради. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари матбуот хизмати маълум қилди.
 
 
Ўзбекистон учун мўлжалланган вагонлар заводда миллий байроқ тасвири билан безатилган кўринишда бўлмоқда. Айни дамда биринчи 3 та таркиб вагонлари тайёр бўлиш арафасида турибди: кузов ишлари битирилган, электродвигател ва пневатик ускуналар ўрнатилган.
 
 
Яқин орада дастлабки вагонлар жамланмаси етказиб берилиши керак, дейилади хабарда.
 
Тошкент ер-усти метроси учун янги вагонлар сотиб олинди. Унда вагонлар орасида бир-бирига ўтиш имкони бор
 
Вагонлар 81-765/766/767 - серияга мансуб бўлиб, улар электр энергиясини 35 % гача тежаш имконини беради. Ўрнатилган учинчи авлод асинхрон двигателлар эса – 40 % гача электр тежаш имконига эга.
 
 
Эски вагонларга нисбатан уларнинг яна бир қулайлиги – вагонлар орасида бир-бирига ўтиш имкони мавжуд. Шунингдек, вагонлар ташқарига очиладиган қулай эшиклар, кондиционер, вентиляция ҳамда иситиш тизимлари ва видеокамералар билан жиҳозланган.
 
11961026.jpg
 
Янги метро вагонларини сотиб олишда Ўзбекистон темир йўллари Россия ВТБ банкининг кредитлари, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда давлат бюджети маблағларидан фойдаланган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *