Флоридадаги ўқувчи қиз ўзини мажлислар залида отиб ташлади

мар 15 / 2019

alt

Орландо яқинидаги мактабда эрталаб соат 07:45 атрофида 17 ёшли ўқувчи ҳожатхонага чиқиш учун ўқитувчидан рухсат сўраган. Чамаси беш дақиқа ўтгач эса мажлислар залидан ўқ овози эшитилган.

Ушбу ҳодиса рўй берганидан сўнг мактаб вақтинчалик ёпилган ва кейинчалк ўқувчиларга ҳам уйга кетишга рухсат бериб юборилган.

Семинол округи шерифи Лемма матбуот анжуманида залда отишма вақтида ҳеч ким бўлмаганини маълум қилган. Мактаб ҳамшираси  ўқувчи қизга сунъий нафас беришга ҳаракат қилган, лекин бу унга фойда бермаган.

Ҳозирда терговчилар ўқувчиқизнинг қуролни қаердан олгани ва уни мактабга қандай олиб кирганлигини аниқлашга уринмоқда.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *