Фарғонада ноқонуний келтирилган катта миқдордаги телевизорлар ушланди

янв 11 / 2019

alt

Фарғона тумани ҳудудидаги хонадонлардан бирида ноқонуний товарларни сақлаш ва уларни бозорларга етказиб бериш билан шуғулланиб келаётган шахсларнинг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Давлт божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Фуқаро Х.Қ.нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганида хонадонда жами 11 миллион сўмлик 11 дона хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирув ҳужжатлари бўлмаган телевизорлар ноқонуний сақланаётгани маълум бўлди.

Шубҳали кўринган “Каптива” автомашинаси божхоначилар томонидан тўхтатилди ҳамда кўздан кечирилди. 1992 йилда Фарғона туманида туғилган Қ.Ибрагимов бошқарувида бўлган “Каптива” автомашинасининг салонида жами 30 та умумий қиймати қарийб 44 миллион сўмлик телевизорлар ортиб олинганлиги маълум бўлди.

Марғилон шаҳридаги хонадонлардан бирида ноқонуний товарларни сақлаш билан шуғулланиб келаётган “яма” борлиги аниқланди. Ушбу хонадон кўздан кечирилганида 69 миллион 300 минг сўмлик 66 дона телевизорлар ноқонуний сақланаётгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *