Фарғонада бир гуруҳ ўқитувчиларга турар-жойлари қайтарилди

окт 23 / 2018

– Чунгара қишлоғидаги мактабга 10 нафардан зиёд ўқитувчилар туман марказидан болаларни ўқитиш учун келади

– Мактаб раҳбарияти иш кунларида яшашлари учун эски мактаб биносини ажратган

– Қишлоқ аҳолисидан бири ўзбошимчалик билан ушбу бинони эгаллаб олган

alt

Халқ таълими вазирлиги Фарғона вилояти Риштон тумани Чунгара қишлоғида жойлашган 44-сонли мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчиларига турар-жой сифатида фойдаланиб келинган бинони қайтаришга амалий кўмак берди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.

44-сонли мактабнинг ўқитувчилари Халқ таълими вазирлигининг “Устоз овози” виртуал инспектор тизимига мурожаат қилдилар. Уларнинг мурожаатида айтилишича 10 нафардан зиёд ўқитувчилар туман марказидан Чунгара қишлоғига болаларни ўқитиш учун келади. Мактаб раҳбарияти иш кунларида яшашлари учун эски мактаб биносини ажратган.

Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, қишлоқ аҳолисидан бири ўзбошимчалик билан ушбу бинони эгаллаб олган.

Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати мутахассислари мурожаатни ўрганиб чиқдилар ва ўқитувчилар фойдаланишида бинони қайтариб олиш учун тегишли чоралар кўрдилар.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *