Эркинжон Турдимов болалар калтакланган мактаб-интернатига борди

июл 27 / 2018

alt

Дастлаб, Э.Турдимов мактаб-интернатда тарбияланаётган болалар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирган, дейилади ЎзА берган хабарда. 

Кейинги кунларда мазкур муассасада содир бўлган ҳолат мактаб жамоаси, мутасаддилар ва жамоатчилик иштирокида муҳокама этилиб, келгусида бундай кўнгилсиз воқеалар рўй бермаслиги бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Шунингдек, вилоят раҳбари Самарқанд шаҳридаги 1- ва 10-сон меҳрибонлик уйлари, кекса ва ногиронлиги бўлган инсонлар истиқомат қилаётган “Саҳоват” интернат-уйида ҳам бўлиб, мазкур муассасалар фаолияти билан танишган.

alt

Ҳокимнинг бундай муаммоли вазиятларни шахсан ўзи бориб ўрганиши ва назоратга олгани вилоят ҳокимлигининг янгича ишлаш тизимига ўтаётганидан дарак беради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *