Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

июл 13 / 2018

alt

Бугун, 13 июль куни Самарқанд вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дарё” маълум қилди.

Самарқанддаги аҳвол кескин танқид қилинган сессияда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларида мавжуд қатор муаммолар, йўл қўйилган камчиликлар санаб ўтилди.

Хусусан, вилоятда экспорт масаласида аҳвол ёмон эканлиги, айниқса, қурилиш ишларида ўзибиларчиликка йўл қўйилаётганлиги, порахўрлик ва бюрократизм авж олганлиги кескин танқид қилинди.

Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ўз лавозимидан озод этилди. Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *