Ер майдони учун берилган 540 минг доллар "қулоғини" ушлаб кетди

мар 15 / 2019

alt

Юнусобод туманида яшовчи К.А. ва Шайхонтоҳур туманида яшовчи Т.Ж.лар фуқаро М.Р.га Чилонзор туманидаги “Flamingo” ресторани олдидаги бўш ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб беришни ваъда қилган.

ИИВ матбуот хизматининг ёзишича, К.А. ва Т.Ж.лар 2017 йил сентябрь ойидан 2018 йил ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида М.Р.дан 540 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ҳам қайтариб бермаган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, К.А. ва Т.Ж.лар қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *