Энг кўп қарздорлик қурилиш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда

июн 20 / 2019

alt

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ қарзини ундиришга қаратилган кенг қамровли тадбирларда 1560 нафар якка тартибдаги тадбиркорнинг 21 млрд сўм, 3 минг 250 нафар фуқаронинг 1,7 млрд сўм солиқ қарзи ундирилди.
 
Бугунги кунда энг кўп солиқ қарздорлиги қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида жойларда ўтказилган тадбирлар давомида 12 минг 765 та қарздор корхонанинг 487,6 млрд. сўмдан зиёд солиқ қарзи ундирилган бўлса, шундан 174,8 млрд сўми айнан қурилиш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу рақамлар Давлат солиқ қўмитаси расмий сайтида келтирилди.
 
Чилонзор туманида рўйхатдан ўтган “КЎПРИКҚУРИЛИШБУТЛАШ” корхонаси раҳбарларининг лоқайдлиги сабаб тўпланиб қолган 1,2 млрд сўмлик солиқ қарзи мажбурий ундирувга қаратилиб, суд қарори асосида ундирилди.
 
Ҳудди шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида рўйхатдан ўтган “Тошкент иссиқлик маркази” давлат унитар корхонасининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарзи ойлар давомида тўпланиб қолган. 3,2 млрд сўмлик қарздорлик корхонанинг дебиторлари ҳисобидан инкассо топшириқномаси асосида ундириб олинган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *