Энергетик ичимликлар инсоннинг ҳужайралари ва тўқималарини батамом ишдан чиқаради

фев 12 / 2019

alt

Энергетик ичимликлар инсон органларидаги ҳужайралар ва тўқималарни батамом ишдан чиқаради. Айниқса, таркибида кофеин моддаси энг кўп бўлганлари организм учун ўта зарарлидир. Россиялик шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Анатолий Печинка ана шундай фикр билдирди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

“Бундай ичимликлар органлардаги ҳужайралар ва тўқималар қувват захиралари камайиб кетишига олиб келади, овқат ҳазм қилиш органларига салбий таъсир қилади, организмдаги бор энергияни сиқиб чиқаради. Энергетик ичимликлар ички органларга ароқдан кўра кўпроқ тажовуз қилади”, - дейди у.

Анатолий Печинканинг қайд этишича, бундай ичимликлар шинавандаларига овқат ҳазм қилиш, юракка хос жиддий касалликлар хавф солади. Бундан ташқари, энергетиклар руҳий саломатликка ҳам салбий таъсир кўрсатади. Энг ёмони, улардан энг кўп жигар азият чекади.

“Кам алкоголли бундай ичимликлар таркибида катта миқдорда қанд, ароматизаторлар, озуқа синтетик бўёқлари, таъмни барқарорлаштирувчи моддалар, алкоголнинг муқобиллари бўлади. Бундай жарангдор аралашма аста-секин, лекин ишонч билан жигарни заҳарлайди. Сабаби айнан ушбу орган организмдаги алкоголни парчалаб, уни чиқариб юборишга жавоб беради”, - деб таъкидлайди шифокор.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *