Эндиликда ЙПХ ходимига ёрдам берган фуқароларга махсус рухсатномалар берилади. Уни биринчилардан бўлиб ким олди?

фев 08 / 2019

alt

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бу фақатгина давлат йўл ҳаракати хизмати ходимларининг вазифаси эмас, балки бутун жамиятнинг масъулиятидир, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Бинобарин, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўтган йил 19 май куни “Ўзбекистон республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 2018-2022 йилларда йўлларда жамоатчилик асосида кўмаклашувчи йўл посбони тизими жорий этилди.

Хабарингиз бор, интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлар ҳамда телеграм-каналларда автобус бекатларида йўл қоидалари бузилаётганини тасвирга олаётган аёл кишига нисбатан айрим ҳайдовчиларнинг қўпол муомалалари акс эттирилган видеолар тарқалганди. Ҳам қоида бузиб, ҳам ҳақорат қилган шахслар ўз жазосини олишди, албатта.

Буларни ўз вақтида тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига юборган инсон Мунаввар Ўзбековага эса яқинда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан “Ташаккурнома” қатори йўл посбони рухсатномаси берилди.

- Йўл қоидалари бузилиши бўйича жўнатган видеотасвирларнинг асосий қисми автобус бекатлари ва жамоатчилик транспортлари билан боғлиқ,- дейди М.Ўзбекова. – Жамоатчилик транспорти ҳайдовчилари эрта тонгдан тунгача ишласа-да, йўлларда ҳар хил вазиятларга тушсаю, бекатларда, автостанцияларда уларнинг йўлларини тўсиб қўйишса, бу жуда ачинарлидир. Шунинг учун бугун менга ушбу бейжикни беришди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *