Электр энергияси ва табиий газ учун тўлов интизомига ўзгартиш киритилди

фев 06 / 2019

alt

Истеъмолчиларга энергия етказиб бериш истеъмолчилар томонидан мурожаат қилинганида 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида ҳам амалга оширилади. Илгари, энергия фақат 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганида етказиб берилган. Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармонига киритилган ўзгартиришларда бу назарда тутилган.
 
Олдиндан ҳақ тўланмаган, 50 фоизлик ҳақ тўлайдиган истеъмолчилар томонидан ой охиригача якуний ҳақ тўланмаганда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газдан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *