Дубайга фоҳишалик учун юборилаётган аёл аэропортда тўхтатиб қолинди

мар 19 / 2019

alt

ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, 14 март куни Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги халқаро аэропортда Бухоро вилоятида яшовчи 35 ёшли Н.Ш. БААнинг Дубай шаҳрига 21 ёшли Н.Ж. исмли аёлни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун юбораётган вақтида қўлга олинган.

Суриштирув давомида Н.Ш. Дубай шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи “Шаҳноза” исмли аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида Н.Ж.га авиачипта сотиб олганлиги ва Н.Ж. Дубай шаҳрига етиб боргандан сўнг, аввалига 3500 АҚШ доллари ишлаб бериши кераклиги аниқланди, дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг​​

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *