ДТМ: энди "ўқишга киритиб қўйиш амалиётига" мутлақо чек қўйилади

июн 17 / 2019

alt

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Давлат тест маркази мутасаддилари маълум қилишича, энди “олий таълимга киритиб қўйиш амалиётига” мутлақо чек қўйилади. Йўналишлар битта бўлмагандан кейин, абитуриентларнинг бир-бирига ёрдам бериши ҳам чекланади.
 
– Абитуриент юртимизнинг истаган жойида тест топширяпти. У қаерда, қачон топширишини билмагандан кейин, ёрдам бераман деб уринишнинг иложи йўқ. Бу чора билимли ёшларнинг ўқишга киришини таъминлайди. Олий таълим муассасаси ҳам абитуриент ҳақида билмайди. Эндиликда қабул жараёнларида “манфаат” деган тушунча йўқолади. Шунинг ўзиёқ катта натижа. Ҳозирча қўлимиздан келадигани, тест жараёнларида шаффофликни таъминлаб туриш. ОТМга киритиб қўяман, деганларга ишонманг, – деди Давлат тест маркази бош бошқармаси бошлиғи Барно Ражабов. 
 
Брифингда маълум қилинишича, имтиҳон куни кеч қолган абитуриентлар белгиланган вақтдан кеч қолса, имтиҳонга киритилмайди. Бу қатъий белгиланган тартиб, қоида. Сабаби, икки сменада ташкил этиладиган тест синовлари ўз вақтида, тартибли ва сифатли ўтказилиши керак.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *