Дрон олиб кирмоқчи бўлган фуқаро тўхтатиб қолинди

фев 12 / 2019
 
alt
Халқаро рейс билан “Наманган аэропортига” учиб келган фуқаро А.С.га тегишли юклар белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди, деб ёзмоқда Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати. Унинг қўл юклари орасида мамлакатимизга олиб кирилиши тақиқланган 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди. 
 
Ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
 
alt
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари мамлакатимизга кириб келган фуқаро Т.Н бошқарувидаги VOLVO FH 12 русумли юк автомашинасини божхона назоратидан ўтказди. Автотранспорт воситаси кабинасидаги озиқ-овқатлар сақланадиган қути ичида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, декларацияланмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 60 дона “Maxman: Kit of Sildenafil Citrate Tablets 100mg & Tramadol Tablets 50 mg” номли таркибида наркотик моддалари бўлган таблеткалар аниқланди.
 
 Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *