"Денов дехқон бозори" раҳбарияти, ҳокимлик ва туман санитария хизмати ходимлари "юқумли" касалликка чалинганми?

июл 02 / 2018

alt

"Эҳтиёт бўлинг, Деновда ГРИПП нинг янги тури аниқланди!" Facebook'даги Сурхондарё вилояти "Халқ фикри" гуруҳида эълон қилинган фотохабар остида шундай изоҳ қолдирилган.

Суратда «Денов деҳқон бозори»нинг санитар-эпидемиологик жиҳатдан талабга жавоб бера олмаслигини кўриш мумкин. Хабарда қайд этилишича, туманнинг қоқ марказида жойлашган ушбу аҳволдан мутасаддилар гўёки бехабар. 

"Энг қизиғи бу касаллик ҳид сезишни чеклабгина қолмай, ахлат ва чиқиндилар уюмини кўришни хам чеклаб қўяр экан. Маълумотларга қараганда, бундай касаллик билан ҳозирча "Денов деҳқон бозори" раҳбарияти, ишчи ходимлари ва туман санитария хизмати (СЭС) ходимлари чалинишган. Бизнингча, туман ҳокимиятидагиларда ҳам  касаллик аломатлари сезилгандек... Ҳурматли "беморлар!" Касалликка чалинганингизни сездингизми, ўрнингизни соғлом , изланувчан, меҳнаткаш ишчи ходимларга бўшатиб қўйинг! Агарда соғлом эканлигингизга бизни ишонтирмоқчи бўлсангиз, бозордаги ахлат уюмлари-ю, сассиқ ифор тақатаётган жойларни тозалигига марҳамат қилиб эътиборингизни қаратинг! Бу мавзуга яна тез кунда қайтамиз!", – дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг