Дам олиш кунлари пойтахтда ўтказиладиган тадбирлар рўйхати эълон қилинди

мая 24 / 2019

alt

Олдинда узоқ кутилган дам олиш кунлари. Режаларингизни аниқлаштириб олдингизми? Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун 25-26 май кунлари ташкил этиладиган тадбирлар рўйхатини эълон қилди. Маданий тадбирлардан бирини танлаб, яқинларингиз билан сайр қилинг ва хордиқ чиқаринг:

25 май, 19:00-20:30 – “Тошкент сени севади” лойиҳаси доирасида Сайилгоҳ кўчасида карнай-сурнай наволари, “Портал шоу” ва “Чинор” эстрада вокал гуруҳлари чиқишлари ҳамда “Кавказ” лезгинка гуруҳининг рақсларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

25 май, 19:00 – Замонавий санъат маркази майдонида Garage Screen Film Festival кинофестивалининг сўнгги куни бўлиб ўтади. Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://bit.ly/30AY2up

25 май, 16:00-21:00 – “Мосигра” дўконида катталар ва болалар учун бепул ўйин майдони очилади. Мурожаат учун тел: +998 90 788 43 60.

25 май – “Ашхобод” маданият ва истироҳат боғида совринли танлов ва концерт дастури бўлиб ўтади. Кириш бепул. Саҳнада Равшан Собиров, “Сетора” гуруҳи, Дилсўз, Умидахон, Ойбек ва Нигора ҳамда “Афруз” гуруҳлари куйлайди.

25-26 май, 15:00-17:00 – “Экопарк”да “Арчери таг” мусобақаси ўтказилади. Камондан ўқ отиш спорти бўйича мусобақа қумли майдонда бўлиб ўтади. Кириш бепул. Мурожаат учун тел: +998 99 859 00 21.

25-26 май – Чимённинг Оқсой дарасида “Чимён ўрмонини қайта тиклаш” дастури доирасида ихтиёрий оммавий ҳашар бўлиб ўтади. Ҳашар давомида наъматаклар экилади ва маданий хордиқ уюштирилади. Рўйхатдан ўтиш қуйидаги ҳаволада: https://bit.ly/2VJgOw3

25-26 май, 11:00-17:00 – Политехника музейида “Математикани ҳис қилинг” интерактив кўргазма ва зеҳнни синовчи ўйинлар ташкил этилади. Кириш бепул. Мурожаат учун тел: +998 71 232 34 30, +998 78 140 14 70.

25-26 май, 17:30 – “Илхом” театрида рассомлар Фаррух Аҳмадалиев ва Тоҳир Каримовларнинг кўргазмалари бўлиб ўтади. Кириш бепул. Мурожаат учун тел: +9989 78 150 39 50, +998 71 244 04 03.

25-26 май, 10:00-17:00 – Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Тўра Шомирзаевнинг шахсий кўргазмаси ташкил этилади. Кириш бепул. Мурожаат учун тел: +998 71 256 51 46, +998 71 252 26 50.

 

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *