Coca-Cola янги таъмли ичимлик чиқаради

фев 11 / 2019

alt

Coca-Cola компанияси сўнгги 10 йил ичида илк бор янги таъмли ичимлик чиқаришини маълум қилди.

Янги таъмли ичимлик 25 февраль куни сотувга чиқарилади, деб хабар бермоқда компания сайти.

Янги ичимлик апельсин ва ванил таъмига эга бўлади. Шунингдек, шакарли ва шакарсиз вариантларда сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

Аввалроқ, 1985 йилда Coca-Cola ичимлигининг олча, 2007 йилда эса ванил таъмига эга бўлган ичимликлари сотувга чиқарилган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *