Чилонзорда «Тошиссиққуввати» ходими 27 млн сўмни ўзлаштирган

июн 19 / 2019

alt

Бош прокуратура «Toshissiqquvvati» ДУК Чилонзор тумани бўлими техник ходими 27 млн сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини аниқлади.

Терговга қадар текширувда ходим 2018 йил давомида 58 нафар фуқаро томонидан иситиш тизими ва иссиқ сув манбаи учун тўланган пулларни истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб-рақамларига туширмасдан, уларга тўлов квитанцияларини ёзиб бергани маълум бўлган.
 
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *