Бухоролик шахснинг кўп миқдордаги пулларини ўғирлаб кетган 21 ёшли гумонланувчи қўлга олинди

окт 10 / 2016

alt

Бухоро вилояти Олот тумани Жумабозор қишлоғида яшовчи фуқаро уйига номаълум шахс яширин равишда кириб, ётоқхонасидан кўп миқдордаги пулларини ўғирлаб кетганлиги ҳақида ИИБга хабар қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-суриштирув ишлари олиб борди. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу қишлоқда яшовчи 21 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди.

ИИВ матбуот хизмати маълум қилишича, ҳозирда унинг бошқа мулкий турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *