Бухоро вилоятида 35 мингдан зиёд аёллар иш билан таъминланмаган

мар 31 / 2019

alt

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифи доирасида Когон туманидаги “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини марказида бўлган.

Президентимизнинг ташриф доирасида аниқланган ҳолатларга кўра, бугунги кунда Бухоро вилоятида 35 мингдан зиёд аёллар иш билан таъминланмагани, хотин-қизлар жиноятчилиги сақланиб қолаётгани маълум бўлган
alt

- Жорий йил охиригача аёлларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш, иш билан таъминлаш, жиноятчилик содир этмаслиги учун зарур чораларни кўриб, Бухоро вилоятини хотин-қизлар билан боғлиқ барча масалалар бўйича энг намунали ҳудудга айлантиришимиз керак, - дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

alt

Бунинг учун Хотин-қизлар қўмитасининг «Оила» илмий-амалий маркази, маҳалла ва ички ишлар органлари биргаликда ишлаши, ҳар бир аёл билан суҳбатлашиб, муаммолари бўлса, ёрдам бериши зарурлиги ҳақида айтиб ўтган. 

 

alt

Шунингдек, кўплаб муаммоларга, аёлнинг жиноятга қўл уришига ажримлар сабаб бўлаётгани, унинг олдини олиш учун ёшларнинг, ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш кераклиги қайд этилган.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг  

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *