Бухоро ИИБ: маҳкумни алдаган амалдор, 1000 доллар пора олган кадастрчи ва Москвада қўлга тушган қидирувдаги фирибгар билан боғлиқ жиноятлар

мар 29 / 2019

Маҳкумни алдаган амалдорнинг қилмишлари фош этилди

alt

Когон шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган Ф.С. нинг аризаси юзасидан ўтказилган тадбирда 2018 йил 6 март куни Когон шаҳридаги хусусий уй-жой мулкдори ширкати раиси К.Д. исмли аёл хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб турган маҳкум Ф.С.нинг ишончини суиистеъмол қилиб, унга 2018 йилнинг декабрь, 2019 йилнинг январь ва февраль ойлари учун ширкат ҳисоб рақамидан гўёки у ширкатда сантехник вазифасида ишлаб келганлиги бўйича иш хақи ҳисобидан 20 фоизини ички ишлар органининг ҳисоб рақамига кўчириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига ундан 1.731.000 сўм пул талаб қилган. Аёл фирибгарлик йўли ушбу пулни Когон шаҳар Бухоро шоҳ кўчасида олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган шахс ушланди

alt

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Давлат корхонаси ходими, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро И.Ҳ. хизмат мавқеидан фойдаланиб, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Ҳ.ни алдаб, ваколатли танишлари орқали Гулчорбоғ кўчасидаги унга тегишли бўлган уйнинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 1000 АКШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилиб, 18 март куни соат 19:55ларда ушбу пулни олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Дорихона сотувчиси ноқонуний равишда психотроп моддаларни сотганлиги аниқланди

alt

20 март куни Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган Д.Н.исмли аёл ўзи ишлаб келаётган Газлишох кўчасидаги дорихонада назорат тариқасида юборилган фуқарога таркибида соф вазни 0,12 граммга тенг “налбуфин” гиёҳвандлик воситаси бўлган “Рубуфин” ёзувли дори ўрамидаги жами 12 дона ампулаларни 1.500.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш ишлари давом этмоқда

alt

25 март куни Вобкент тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Шофиркон туман Неккиши маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро Ҳ.З. назорат тариқасида юборилган Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро М.Д.га соф вазни 1,72 гр.га тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини 300.000 сўмга сотганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қидирувдаги фирибгар ушланди

alt

Ғиждувон тумани Ғовшун МФЙда яшовчи, 1987 йилда туғилган Исломов Содиқ Аслонович олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Россиянинг Москва шаҳрида яшириниб юрган жойи аниқланиб, қўлга олинган ва Ўзбекистонга юборилиб, Сирғали туман ИИБга топширилган. У ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган (фирибгарлик) жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун Тошкент шаҳар Сирғали туман ИИБ томонидан 06.11.2018 йилда қидирувга берилганди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *